Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқди

Осиё Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида Хитойнинг «Шанхай Шэньхуа» жамоаси Япониянинг «Матида Зелвия» клубига 0:2 ҳисобида ютқазди. Леонид Слуцкий шогирдлари ўйиннинг бошида ҳам, якунига яқин ҳам дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Меҳмонлар сафида Юки Сома икки бор аниқ зарба йўллаб, дубл қайд этди: у 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса якуний натижани белгилаб берди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» умумий босқичдаги 7 тур якунига кўра атиги 4 очко билан плей-оффга чиқиш имкониятини бутунлай бой берди.

Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида бошқарувга олган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.