«Тоттенҳэм» ва «Арсенал» дербига асосий таркибларни эълон қилди

«Тоттенҳэм» ва «Арсенал» дербига асосий таркибларни эълон қилди

Якшанба куни Англия Премьер-лигасида мавсумнинг энг кутилган баҳсларидан бири — Шимолий Лондон дербиси бўлиб ўтади. Унда «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоанинг янги бош мураббийи Игор Тудор «Тоттенҳэм»нинг бошланғич таркибини шундай шакллантирди: Викариё, Спенс, Дрегушин, ван де Вен, Греи, Галлахер, Сарр, Палинья, Биссума, Хави Симонс, Коло-Муани.

«Арсенал» устози Микел Артета эса учрашувни илк дақиқалардан қуйидаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди: Рая, Тимбер, Салиба, Габриэл, Инкапе, Райс, Субименди, Эзе, Сака, Троссар, Дё'кереш.

«Тоттенҳэм» — «Арсенал» учрашуви 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.