Ўзбекистон Миллий университетида таэквондо факультети очилади

Ўзбекистон Миллий университетида таэквондо факультети очилади
Кеча, 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Халқаро таэквондо федерацияси Президенти Чо Чунг Вон ни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шавкат Мирзиёев ҳамда Чо Чунг Вон ўртасидаги учрашув вақтида таэквондо федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда йирик халқаро турнирларни мунтазам ўтказиб бориш, Халқаро таэквондо федерациясининг давлат раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий университетида ташкил этилаётган таэквондо факультети фаолиятини йўлга қўйишда, шунингдек, Ўзбекистон ёшларини спортга кенг жалб қилишга қаратилган бошқа тадбирларда иштирок этиш масалалари муҳокама этилди.

Манба: Qalampir.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.