Унаи Эмери: “Неймарга “ПСЖ” таркибида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига кўмаклашмоқчимиз”

Унаи Эмери: “Неймарга “ПСЖ” таркибида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишига кўмаклашмоқчимиз”
“ПСЖ” бош мураббийи Унаи Эмери Париж жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг келажаги ҳақида гапирди.

“Неймар ажойиб футболчи, дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири. Аммо ечиниш хонасида, машғулотлар жараёнида, дўстлари билан мулоқотда ўзини оддий тутади.

Умуман “ПСЖ”да барча яхши футболчилар тўпланишган ва улар Неймарнинг жамоага қўшилганидан хурсанд. Биз барчамиз буни истагандик.

Биз Неймар билан бирга янада тараққий этишни ва унга жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлишига кўмаклашмоқчимиз. Биз бунинг устида ишлаймиз, футболчининг ўзи ҳам шу мақсадда интилади. У билан биз янада бир жамоа бўлиб жипслашамиз”, дейди Эмери.

Манба: Championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.