Жепаровнинг ўйинини кўриш учун стадионга кирмоқчи бўлган 35 нафар эронлик аёл қўлга олинди

Жепаровнинг ўйинини кўриш учун стадионга кирмоқчи бўлган 35 нафар эронлик аёл қўлга олинди
Футбол кўриш учун стадионга киришга уринган 35 нафар эронлик аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, ушбу аёллар ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сурадиган “Истиқлол” ҳамда “Персеполис” (1:0) жамоалари ўртасидаги баҳсни томоша қилишмоқчи бўлган. Бироқ, уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди.

Берилган маълумотларга қараганда аёллар вақтинча ушлаб турилган ва кейинчалик қўйиб юборилган.

Маълумот учун, Эрон ислом республикаси қонунчилигига кўра аёлларнинг стадионларга кириши таъқиқланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.