ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)

ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)
ЖЧ-2018 мусобақаси \"Е\" гуруҳи 3-тур учрашувидан ўрин олган Швейцария ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз якунига етди. “Нижний Новгород” стадионида бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.
ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)
31-дақиқада Блерим Жемаили рақиб жарима майдонида юзага келган тартибсизликдан унумли фойдаланиб, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим дебютида Кендаль Уотсон мувозанатни тиклашга эришди.
ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)
Иккинчи бўлим сўнггида томошабинлар яна иккита гол кўришди. 88-дақиқада Йосип Дрмич Швециянинг иккинчи голини урган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Коста-Рика вакиллари пенальти ижро этишди. Брайан Руиснинг берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва Янн Зоммернинг бошига тегиб дарвозадан жой олди.
ЖЧ-2018. Швейцария Коста-Рика билан дуранг ўйнади ва плей-оффга чиқди (фото)
Шу тариқа, Швейцария гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/8 финалга йўл олди ва Швеция билан ўйнайди.

ЖЧ-2018
\"Е\" гуруҳи 3-тур

Швейцария – Коста-Рика 2:2 (1:0, 1:2)

Голлар:
1:0 – 31 Джемаили, 1:1 – 56 Уостон, 2:1 – 88 Дрмич, 2:2 – 90, автогол Зоммер.

Швейцария – Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Шакири (Ланг, 81), Джака, Бехрами (Закария, 60), Джемаили, Гавранович (Дрмич, 69), Эмболо.

Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Уостон, Овьедо, Акоста, Руис, Борхес, Кэмпбелл, Гусман (Асофейфа, 90), Гамбоа (Смит, 90), Колиндрес (Уоллес, 81).

Огоҳлантиришлар: Гамбоа (11), Кэмпбелл (29), Лихтштайнер (37), Закария (75), Шер (83), Уостон (89).

Манба: www.uff.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.