"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)

"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)
20 ёшли франциялик Микаэль Кюизанс 2017 йилдан бери Германияда.
Ўшанда Гладбахнинг \"Боруссия\" клуби уни \"Нанси\"дан сотиб олди ва тезда асосий таркиб футболчисига айлантирди - Кюизанс 2017/18 мавсумда аввалгисидан кўпроқ учрашув ўтказди.
"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)
У Дитер Хекин билан тил топиша олмади ва Кюизанс мавсумнинг бор-йўғи битта учрашувида асосий таркибда майдонга тушди, қолган баҳсларда захирадан майдонга тушди ёки ўриндиқда қолиб кетди. У иштирок этган баҳслар сони 24та бўлди.
"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)
Қишки трансфер олдидан унга ПСЖ қизиқаётгани ҳақида маълумот тарқалди, аммо Кюизанс кетмади. Баҳорда у икки ой захирада қолиб кетди. Ёзга яқин \"Бавария\" пайдо бўлди.

Ёзда Гладбах клубининг мураббийи ўзгарди - Марко Розе бош мураббий сифатида эълон қилинди, аммо унда ҳам Кюизанс билан муаммолар пайдо бўлди, мутахассис йигитчага етарлича ўйин амалиётини кафолатлай олмади. Франциялик хафа бўлди ва машғулотларда очиқчасига норози эканлигини намойиш этди. Маълумотларга кўра, у машғулотларда боғичи бойланмаган бутсаларда тўп тепган, жамоадошлари билан қўл бериб кўришишни истамаган.

\"Зандхаузен\"га қарши кубок ўйинидан олдин катта можаро келтириб чиқарди. Кюизанс уни асосий таркибга киритишларини билиб, барга йўл олди ва маст холда қайтди.
"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)
У ўз мақсадига эришди: Микаэлни жазолашди ва қайдномага киритишмади. Натижада Кюизанс бир ҳафтадан сўнг \"Бавария\"га ўтди. \"Боруссия\" бу трансфердан 10-12 млн. евро ишлаб олди.
"Бавария"га ўтиш учун маст бўлган футболчи (фото)

Манба: championat.asia
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.