“Аталанта”га ўтган Миранчук Жалолиддиновга махсус совға бериб кетди (фото)

“Аталанта”га ўтган Миранчук Жалолиддиновга махсус совға бериб кетди (фото)
Фаолиятини “Аталанта” жамоасида давом эттиришга қарор қилган “Локомотив” етакчиси Алексей Миранчук Италияга кетишидан олдин Жасур Жалолиддинов билан суратга тушди ва унга совға тариқасида автографи туширилган футболкасини эсдалик учун тақдим этди.

Жасур Жалолиддинов москваликлар таркибига қўшилган пайтда Алексей Миранчукнинг мухлиси эканини, уларнинг иккиси ҳам чапақай, ўйин услуби ўхшаш ва бир хил позициясида ўйнаши ҳақида гапирган эди.
“Аталанта”га ўтган Миранчук Жалолиддиновга махсус совға бериб кетди (фото)
Айни пайтда Жасур Жалолиддинов легионер сифатида Россия премьер-лигаси қайдномасидан ўтказилган ва “Локомотив” таркибида дебютини нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.