ОЧЛ-2021. Биринчи кунги барча ўйинларда урилган голлар ва хавфли вазиятлар

ОЧЛ-2021. Биринчи кунги барча ўйинларда урилган голлар ва хавфли вазиятлар
Кеча ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки 6 учрашув бўлиб ўтди. Ўзбекистон чемпиони \"Пахтакор\" клуби Эроннинг \"Трактор\" клуби билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. Ушбу гуруҳдан ўрин олган иккинчи баҳсда БААнинг \"Шаржа\" клуби Ироқнинг \"Эйр Форс\" клубини 1:0 ҳисобида таслим қилди. \"Шаржа\" сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров доимгидек тўлиқ ўйнади.

\"B\" гуруҳи
\"Пахтакор\" - \"Трактор\" 3:3
Голлар:
Черан 69, Муҳитдинов 75, Эркинов 82 - Дежага 53 пенальти, Аббосзода 56, 85 пенальти.

\"Шаржа\" - \"Эйр Форс\" 1:0
Гол:
Ба Вазир 62.

\"D\" гуруҳида иккала баҳсда ҳам дуранг қайд этилди. Иорданиянинг \"Ал Виҳдат\" клуби Саудия Арабистони вакили \"Ал Насср\"дан очко тортиб олди - 0:0. Хави бошчилигидаги \"Ал Садд\" эса Эроннинг \"Фулад\" жамоаси билан дуранг ўйнади - 1:1.

\"D\" гуруҳи
\"Ал Виҳдат\" - \"Ал Насср\" 0:0


\"Ал Садд\" - \"Фулад\" 1:1
Голлар:
Абдурисаг 89 - Чимба 61.

\"E\" квартетида Эроннинг \"Персеполис\" клуби БААнинг \"Ал Ваҳда\"сини 1:0 ҳисобида таслим қилди. Ўз тарихида илк бор гуруҳ босқичида иштирок этаётган Ҳиндистон чемпиони \"Гоа\" клуби эса сенсацион тарзда Қатарнинг \"Ал Райан\" клуби билан дуранг ўйнади - 0:0.

\"E\" гуруҳи
\"Персеполис\" - \"Ал Ваҳда\" 1:0
Гол:
Саид Жалол Ҳуссайни 40.

\"Гоа\" - \"Ал Райан\" 0:0
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.