WBА Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги учун очиқ промоутерлик аукционини эълон қилди

WBА Исроил Мадримовнинг чемпионлик жанги учун очиқ промоутерлик аукционини эълон қилди
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) мажбурий даъвогар ҳисобланган Исроил Мадримов (7-0, 5КО) ва ушбу вазнда WВА Gold чемпиони Мишель Соро (35-2-1, 24КО) жангини ташкил этиш учун ташкилот томонидан очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинди.

Промоутерлик савдоси 23 август куни бўлиб ўтиши белгиланган. Баҳсни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун промоутерлик компанияси камида 125 минг доллар (60 фоиз чемпионга, 40 фоиз даъвогарга) миқдорда тўлов таклиф қилиши керак.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.