А Серия. Роналдусиз «Ювентус» ўз майдонида мусобақа дебютантига ютқазди

А Серия. Роналдусиз «Ювентус» ўз майдонида мусобақа дебютантига ютқазди
Футбол бўйича Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган ўйинда «Ювентус» 28 август, шанба куни «Эмполи» билан баҳс юритди.

Туринда кечган ўйин кутилмаганда меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Леонардо Манкузонинг 21-дақиқадаги голи якунда беллашув тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа «Ювентус» Криштиану Роналду жамоадан кетгандан кейинги илк учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа 2-турдан кейин 1 очко билан 14-ўринда бормоқда.

«Ювентус» – «Эмполи» 0:1
Гол:
0:1 – 21 Манкузо.
«Ювентус» – Шченсни, Бонуччи, де Лигт, Алекс Сандро, Данило, Рабьо (Бернардески, 55), Бентанкур (Локателли, 66), Маккенни (Мората, 46), Куадрадо (Де Шильо, 82), Дибала, Кеза (Кулусевски, 66).
«Эмполи» – Викарио, Стоянович, Луперто, Исмайли, Маркицса, Хаас, Бандинелли (Журковски, 80), Байрами (Штулац, 70), Риччи, Манкузо (Пинамонти, 73), Кутроне (Ҳендерсон, 80).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.