Войнески: "Ал-Духайл" билан биринчи беллашувдан сўнг ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқардик"

Войнески: "Ал-Духайл" билан биринчи беллашувдан сўнг ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқардик"
\"Ал-Духайл\" билан беллашувдан аввал \"Пахтакор\" бош мураббийи Славче Войнески ва ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақида фикрларини билдиришди.

Войнески: - Эртага бизни қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Иккинчи давра баҳслари бошланади. Мақсадимиз - чиройли футбол кўрсатиш ва ғалаба қозониш. Шогирдларим ва бутун жамоа билан фақат ютуқ ҳақида ўйлаяпмиз. Мухлисларимиз биздан ижобий натижалар кутишмоқда. Олдимизда турган учрашувларда зафар қучишга бор кучимиз билан интиламиз. \"Ал-Духайл\" билан биринчи беллашувдан сўнг ўзимиз учун зарур хулосаларни чиқардик. Рақиб етакчиси Эдмилсонга қарши қандай ҳаракат қилишимизни эртага кўрамиз.

Сайфиев: - Биз учун жуда муҳим ўйин арафасида турибмиз. Майдонда ғалаба учун боримизни берамиз. Аввалги баҳсда рақибдан индивидуал маҳорат соҳиби Эдмилсон ёдда қолди, у \"Духайл\"нинг энг кучли нуқтаси бўлди. Келаётган ўйинда барчасини тўғрилашга уринамиз.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.