Томас Эдисон марҳумлар билан мулоқот қилиш учун телефон яратишга урингани маълум бўлди

Томас Эдисон марҳумлар билан мулоқот қилиш учун телефон яратишга урингани маълум бўлди
Томас Эдисон марҳумлар билан мулоқот қилиш учун телефон яратишга урингани маълум бўлди

Америкалик ихтирочи Томас Эдисон марҳумлар билан суҳбатлашиш учун қурилма ясашга уринган, дея хабар бермоқда Agence France-Presse Эдисон мемуарларининг Францияда чоп этилган нашрига таяниб.

Ихтирочи қайдларининг инглиз тилида чоп этилган версияларида эса оккультизмга бағишланган боблар олиб ташланган.

Маълум бўлишича, Томас Эдисон 1870 йиллар охирида ўз фонографларининг товуш сигналларини кучайтирувчи «руҳфон» яратишга ҳаракат қилган. Шунингдек, у ўз ҳамкасби Уильям Уолтер Динуидди билан битим тузиб, ким биринчи вафот этса, нариги дунёдан иккинчисига хабар жўнатишга келишиб олган.

Манба: www.daryo.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.