Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини кўрсатадиган онлайн-таблолар ўрнатилмоқда


Тошкентдаги бекатларга автобусларнинг келиш вақтини онлайн кўрсатиб турувчи таблолар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда Дарё нашри ёзмоқда.
Табло автобуслар ҳаракати ҳақидаги маълумотларни Tashbus мобил дастуридан олади. У бекатга келаётган автобуснинг йўналиш рақами, унинг қайси шоҳбекатдан йўлга чиққани, неча дақиқа ичида келиши ҳақидаги ахборотни экранга чиқаради.
«Соғинч садоси»да эълон қилинган сурат шаҳар 6-туғуруқхонаси олдидаги автобус бекатидан олинган. Саҳифанинг қўшимча қилишича, экранда яқин икки кунлик об-ҳаво маълумоти ҳам кўрсатилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













