Интел акциялари учун маблағлар Байден давридан ажратилган маълум бўлди

Интел акциялари учун маблағлар Байден давридан ажратилган маълум бўлди

Intel компанияси жума куни президент Доналд Трамп маъмурияти билан келишув эълон қилди, деб TechCrunch хабар берди. Трамп ҳукумат Intel’да 10 фоиз улуш олишини айтган эди.

Intel маълум қилишича, ҳукумат “8,9 млрд долларлик инвестиция қилади”, аммо бу янги маблағ эмас. Компанияга Байден маъмурияти даврида ажратилган, аммо ҳали тўланмаган грантлар акцияга айлантирилади.

Аниқроғи, 5,7 млрд доллар CHIPS қонуни доирасида, яна 3,2 млрд доллар эса Secure Enclave дастури орқали ажратилган маблағ ҳисобланади. Бу келишув қонуний жиҳатдан баҳсларга олиб келиши мумкинлиги айтилаяпти.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.