Ўзбекистондан Хитойга авиабилет нархи 44% га арзонлашди

Ўзбекистондан Хитойга авиабилет нархи 44% га арзонлашди

Aviasales маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Хитойга авиабилетлар нархи ўтган йилга нисбатан 44% га арзонлашган. Бу ўзгариш безвиз режимининг жорий этилиши ва авиарейслар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Бу ҳақда маълумотларни Kursiv Uzbekistan нашри эълон қилди.

Маълумотларга кўра, ўтган йилда Хитойга авиабилетлар учун бронлар сони 66% га ошган. Гуанчжоуга борадиган рейслар учун билетлар энг кўп танланган ва уларнинг нархи икки баробар арзонлашган.

Пекинга авиабилетлар нархи 39% га арзонлашган, шу билан бирга бронлар сони 76% га ошган. Шанхайга билеттер эса 23% га арзонлашган. Бу шаҳар бизнес-классда учишни истовчилар орасида айниқса машҳур бўлган.

Ханчжоуга бўлган талаб ҳам сезиларли даражада ошган, бу шахарга авиабилетларга бўлган талаб 82% га ортиган. Оилавий туризм учун эса Пекин, Шанхай ва Санья каби курорт шаҳарлари кузатилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.