АИ технологияси саратонни даволашга янги умид бермоқда

АИ технологияси саратонни даволашга янги умид бермоқда

Оксфорд Университети олимлари саратон касаллигига қарши вакциналарни ишлаб чиқишда сунъий интеллект суперкомпьютеридан фойдаланмоқда.

“Dawn” суперкомпьютери жамоага 10,000 соат ишлаш имконини беради. У беморлар маълумотларини тезкор таҳлил қилиб, уларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлашга ёрдам беради.

Тадқиқотчилар олинган натижаларни Оксфорд Neoantigen Atlas\'га киритиб, Буюк Британияда саратон вакциналари тадқиқотларини қўллаб-қувватламоқчи.

Олимларнинг умид қилинишича, суперкомпьютер ёрдамида олинган натижалар нафақат вакциналарни тезроқ яратишга, балки келажакда саратон ва бошқа касалликларни даволаш соҳасида янги имкониятлар очишга ёрдам беради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Oqiljon Muhammad
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.