Nokia ёз ойининг охирида яқин келажак телефонини намойиш этади

Nokia ёз ойининг охирида яқин келажак телефонини намойиш этади
Nokia ёз ойининг охирида яқин келажак телефонини намойиш этади

Жорий йилда Nokia компанияси томонидан тақдим этиладиган Nokia Aeon ​ туркумидаги мобил телефонлар, одамларнинг телефонлар ҳақидаги тасаввурини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Янги телефон учун ном ҳам топилган — 2030; аппарат яқин келажак телефони дейилмоқда. Тахминларга кўра, нархи 26 доллар, август ойидаги янги iPhone​ презентациясига яқин кунлар қолганда оммага тақдим қилинади.
Nokia ёз ойининг охирида яқин келажак телефонини намойиш этади

Nokiaнинг янги моделлари ҳозирданоқ кўпчиликнинг унутилган маркага бўлган қизиқишини уйғотган.

Nokia 2030 мобил телефон концепти дизайнер Жим Чан (Jim Chan) томонидан, асосан ёшларбоп қилиб ишлаб чиқилган. Корпуси тирналмайдиган материалдан тайёрланади. Рангли экран ва ёниб турадиган сенсорли клавиатураси мавжуд. Аппаратнинг асосий вазифаси — қисқа хабарларни (СМС) тез ёзишга мўжалланган.
Nokia ёз ойининг охирида яқин келажак телефонини намойиш этади

Ўлчами: 121 х 51 x 6.3 мм, рангли плёкалар ёрдамида телефон рангини ўзгартириш имконияти бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.