Lenovo Легион Й70 тақдим этилди: 8000 мА/соат батарея ва 4 та СИМ-карта қўллаб-қувватлови

Lenovo компанияси ўзининг янги Легион Й70 смартфонини расман тақдим этди. Қурилма юқори унумдорликка эга бўлиб, Qualcomm Snapdragon 8 Ген 5 процессори асосида ишлайди. Смартфоннинг бошланғич 12/256 GB ҳажмли версияси 310 доллар атрофида баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги модел 6,82 дюймли ОЛEД экран билан жиҳозланган бўлиб, у 2К тасвир аниқлиги, 144 Hz янгиланиш тезлиги ва 7000 нитгача бўлган юқори ёрқинликни тақдим этади. Дисплей сифати ўйинлар ва мультимедиа контенти учун юқори даражада оптималлаштирилган.
Қурилманинг асосий ўзига хослиги — 8000 мА/соат сиғимли аккумуляторидир. Lenovo батареянинг 7 йилгача хизмат қилишини вада қилмоқда, шунингдек, 4 йил давомида сиғим 80 фоиздан камайса, батареяни бепул алмаштириш кафолатини тақдим этади. Тезкор қувватлаш қуввати 90 Вни ташкил этади.
Смартфоннинг яна бир муҳим жиҳати — тўртта СИМ-картани (иккита жисмоний ва иккита эСИМ) қўллаб-қувватлашидир. Совутиш тизими учун суюқ металл ва буғланиш камераси ишлатилган, корпус эса IP66, IP68 ва IP69 стандартлари бўйича намлик ҳамда чангдан ҳимояланган.













