Россияда фуқаролик объектларини дронлардан ҳимоя қилувчи лазер мажмуаси тақдим этилди

Россиянинг СИPR-2026 кўргазмасида "Инферит Безопасност" компанияси учувчисиз учиш аппаратларига (УУА) қарши курашишга мўлжалланган янги лазер мажмуасини намойиш этди. Мазкур тизим саноат корхоналари, муҳим инфратузилма объектлари ва бошқа фуқаролик ҳудудларини дронлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мажмуа таркибига 3 кВ қувватга эга лазер модули, радар, тепловизор, видеокузатув тизими, лазерли масофа ўлчагич ва лидар комплекси киради. Тизимни бошқариш сунъий интеллектга асосланган махсус дастурий таъминот орқали амалга оширилади, у нишонларни автоматик тарзда аниқлаш ва кузатиш имконига эга.
Лазер модули тўғридан-тўғри кўриниш зонасида, 1000 метргача бўлган масофада дронларга таъсир ўтказади. Қурилма нишонни вақтинчалик кўр қилиш ёки иссиқлик таъсири орқали жисмонан ишдан чиқариш функциясига эга. Тизимнинг нишонга тегиш аниқлиги 90 фоиздан юқорини ташкил этади.
Техник хусусиятларига кўра, мажмуа 100 сония давомида узлуксиз ишлаш қобилиятига эга. Ҳар бир нишонни зарарсизлантириш учун ўртача 3 сониядан 5 сониягача вақт сарфланади, бу эса уни юқори самарали ҳимоя воситасига айлантиради.













