NVIDIA муқобили: Intel ва Qualcomm Тенсторрент стартапини сотиб олмоқчи

NVIDIA муқобили: Intel ва Qualcomm Тенсторрент стартапини сотиб олмоқчи

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, сунъий интеллект (СИ) чипларини ишлаб чиқувчи Тенсторрент стартапини сотиб олиш бўйича дастлабки музокаралар бошланган. Яримўтказгичлар бозорининг гигантлари ҳисобланган Intel ва Qualcomm ушбу компанияга катта қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча муҳокамалар танишув характерига эга бўлиб, аниқ келишув даражасига етмаган бўлса-да, бу ҳолат СИ аппарат таъминоти бозорида мустақил архитектуралар учун кураш кескинлашаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тенсторрент молиявий жиҳатдан анча жозибадор актив ҳисобланади. 2025-йилнинг ноябрь ойида стартап 3,2 миллиард доллар қийматида баҳоланиб, 800 миллион долларлик навбатдаги инвестиция раундини жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борган эди. Компаниянинг асосий инвесторлари орасида Jeff Bezosнинг Безос Эхпедитионс жамғармаси, ЛГ Electronикс ва Samsung каби йирик номлар бор. Шунингдек, стартап Hyundai билан автомобил сунъий интеллекти соҳасида ҳамкорлик шартномаларига эга.

Компаниянинг муваффақияти ортида унинг бош директори Жим Келлер турибди. Келлер ўз вақтида Apple компаниясининг А-серияли процессорлари, Tesla автопилоти чиплари ва AMD'нинг Зен архитектурасини яратишда асосий рол ўйнаган афсонавий муҳандис ҳисобланади. Тенсторрент очиқ РИСК-В архитектурасига асосланган СИ акселераторларини лойиҳалайди ва ҳам тайёр чипларни сотиш, ҳам ўз интеллектуал мулкини лицензиялаш билан шуғулланади.

Intel учун ушбу харид ўзининг Гауди чиплари кутилган натижани бермаганидан сўнг СИ бозоридаги мавқеини тиклаш имкониятидир. Qualcomm эса Тенсторрент ёрдамида Арм архитектурасига боғлиқликни камайтириб, маълумотлар марказлари (дата-сентер) сегментига киришни кўзламоқда. Бу харид ҳар икки компанияга NVIDIA билан рақобатда нолдан технология яратиш ўрнига, тайёр ва нуфузли РИСК-В платформасига эга бўлиш имконини беради.

Ҳозирча Bloomberg музокаралар стартапни тўлиқ сотиб олиш ёки шунчаки стратегик инвестиция киритиш билан якунланишини очиқламаган. Бироқ, Серебрас ва Гроқ каби бошқа СИ стартапларининг ҳам бозордаги қиймати ошиб бораётгани, Тенсторрент учун кураш янада қизғин кечишидан далолат беради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.