Beeline ва ЛизаАлерт йўқолганларни қидириш учун 022 қисқа рақамини ишга туширди

Beeline ва ЛизаАлерт йўқолганларни қидириш учун 022 қисқа рақамини ишга туширди

«ВимпелКом» оператори (Beeline бренди) 022 қисқа рақами ишга туширилганини эълон қилди. Оператор матбуот хизмати тушунтиришича, Россияда инсонлар йўқолган ёки бедарак кетган ҳолатлар учун мўлжалланган яна бир фавқулодда ёрдам рақами пайдо бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу лойиҳанинг ишга туширилиши 25-май куни нишонланадиган Бутунжаҳон йўқолган болалар кунига бағишланган. Янги рақам мавжуд 8-800-700-54-52 федерал рақамини тўлдиради ва ёрдам сўраб мурожаат қилиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштиради.

Фавқулодда вазиятларда ўнта рақамдан кўра учта рақамни эслаб қолиш анча осон, бу эса қидирув ишларини тезроқ бошлаш имконини беради. «ЛизаАлерт» ишонч телефонига сутканинг исталган вақтида қўнғироқ қилиш мумкин.

«ЛизаАлерт» отряди раиси Григорий Сергеевнинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан бошқа алоқа операторлари ҳам ушбу ташаббусга қўшилади ва 022 рақами Россиянинг барча аҳолиси учун очиқ бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.