Ҳитман ва Унчартед уйғунлиги: 007: Фирст Лигҳт ўйини танқидчиларни ҳайратда қолдирди

Ҳитман ва Унчартед уйғунлиги: 007: Фирст Лигҳт ўйини танқидчиларни ҳайратда қолдирди

Ҳитман серияси билан танилган ИО Интерактиве студиясининг янги лойиҳаси — 007: Фирст Light ўйини бўйича илк тақризлар эълон қилинди. Ёш Джеймс Бонд ҳақидаги ушбу саргузашт ўйини 2026-йил 27-май куни ПС5, Хбох Сериес Х|С ва ПК платформаларида сотувга чиқиши кутилмоқда. Сюжет марказида 26 ёшли агент 007 туради, воқеалар эса бутун дунё бўйлаб — қорли Словакиядан тортиб, Жануби-Шарқий Осиёнинг иссиқ ўлкаларигача давом этади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ўйин танқидчилар томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Ҳозирда лойиҳанинг ўртача балли Metaкритик порталида 88, ОпенКритик ресурсида эса 89 баллни ташкил этмоқда. Кўплаб экспертлар Фирст Light ўйинини ГолденEе давридан бери Бонд ҳақидаги энг яхши лойиҳа деб аташмоқда. Ўйиннинг асосий устунлиги — кинематографик экшен ва тактик стелс ўртасидаги мукаммал мувозанатдир.

Тақризчилар янги лойиҳани тез-тез Унчартед серияси билан солиштиришмоқда. Саҳналаштирилган кадрлар, қувловлар, отишмалар ва драматик ҳикоя Наугҳтй Дог студияси услубини эслатади. Шу билан бирга, Ҳитман яратувчилари ўйинга очиқ даражали локацияларни ҳам қўшишган: гажетлар, ижтимоий муҳандислик, яширин кириб бориш ва турли импровизациялар учун кенг имкониятлар мавжуд.

Баъзи мутахассислар ўйиннинг Голливуд клишелари (қолиплари)га ҳаддан ташқари боғланиб қолганини қайд этишган бўлса-да, кўпчилик якдил фикрда: 007: Фирст Light — бу замонавий ўйин оламида Бонд мухлислари узоқ кутган ҳақиқий саргузаштдир. Ўйин ўзининг услуби, юмори ва юқори даражадаги режиссураси билан ажралиб туради.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.