Кроссворд ечиш ақли заифликнинг олдини олиши аниқланди

Кроссворд ечиш ақли заифликнинг олдини олиши аниқланди
Кроссворд ечиш мияга узоқ истиқболда ижобий таъсир кўрсатиб, ақли заифликнинг олдини олишда ёрдам беради. Бу ҳақда тадқиқот ўтказган Эксетер университети мутахассисларининг ҳисоботи Альцгеймер уюшмаси халқаро конференциясида тақдим этилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Дарё» хабар берди.

Тадқиқотга 50 ёшдан ошган 17 минг соғлом инсон жалб қилинди. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, кроссворд ишлаганлар диққатни жамлаш ва мушоҳада юритиш бўйича вазифаларни энг яхши бажарган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, кроссворд ишқибозларининг мияси қолганларникига нисбатан ўн йилга ёшроқдай ишлайди.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, ҳаёт тарзининг бундай ўзига хосликларини аниқлаш жуда муҳим, негаки улар Альцгеймер хасталиги ҳамда ақли заифликнинг бошқа шаклларига қарши профилактик чора сифатида ишлатилиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.