Apple LTE қўллаб-қувватловига эга смарт-соатларни тақдим этади

Apple LTE қўллаб-қувватловига эга смарт-соатларни тақдим этади
Apple компанияси жорий йилда LTE технологияси қўллаб-қувватланувчи Apple Watch смарт-соатларини тақдим этади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal»га асосланиб Кун.уз ёзмоқда.

Шу тариқа, Apple девайсидаги янги модель интернетга уланиши ва смартфонга боғланмаган ҳолда қўнғироқларни амалга ошириши мумкин.

Бундан ташқари, газета маълумотларига кўра, компания ҳар йили смарт-соатларнинг янги моделини чиқаришни режалаштирмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.