Instagram тўртбурчак фотосуратларни чоп этиш имконини берди

Instagram тўртбурчак фотосуратларни чоп этиш имконини берди
Instagram тўртбурчак фотосуратларни чоп этиш имконини берди

Машҳур Instagram хизмати унда чоп этиладиган фотосурат ва видеолар ҳажмини илк бор ўзгартирди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz»га асосланиб «Дарё» нашри хабар берди.

Энди Instagram’да фақат квадрат шаклидаги эмас, тўртбурчак фотосуратларни ҳам жойлаштириш имконияти пайдо бўлди.

Компаниянинг ички тадқиқотлари шуни кўрсатдики, фойдаланувчилар суратларни квадрат соҳасига сиғдира олмаган ҳолатларда уларни Instagram’да жойлаштиришдан воз кечади. Бундай ҳолат гуруҳ бўлиб тушилган фотосуратлар ёки баланд объектлар суратини жойлашда юзага келиши мумкин.

Бундан буён Instagram томонлари асл ҳолига мутаносиб бўлган сурат ва видеоларни юклаш имконини беради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.