Қозоғистон сунъий йўлдоши Ўзбекистонда алоқани таъминлайди

Қозоғистон янги \"KazSat-2R\" космик алоқа тизими ёрдамида қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондаги фойдаланувчиларга энг сўнгги телекоммуникация хизматлари кўрсатишни мақсад қилган.
Қозоғистон 2011 йилдан бери орбитада \"KazSat-2\" космик қурилмасини алмаштириш учун режадагидек \"KazSat-2R\"ни ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда. Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг хабар беришича, Операцион сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада тахминий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади.
\"KazSat-2R\" космик кема манбалари “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида белгиланган йўлдошли алоқа каналларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Бу эса мамлакатнинг чекка қишлоқлардаги, шунингдек, чегара давлатлари – Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондаги фойдаланувчиларга кенг кўламда кўп тармоқли интернетга кириш, телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминлайди\", – дея белгиланган қайдномада.
Республика космик алоқалар маркази 2016 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Халқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инвестиция таклифи юзасидан ишлаб чиқарилган лойиҳа устида ишламоқда. Айни пайтда \"KazSat-2\" космик кемасини режадагидек алмаштириш учун \"KazSat-2R\" космик алоқа тизимини яратиш ва ишга тушириш бўйича техник топшириқларнинг молиявий ва иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда \"KazSat-2\" ва \"KazSat-3\" миллий космик воситалари муваффақиятли фаолият юритмоқда. 15 та сунъий йўлдош операторлари уларнинг ресурсларидан фойдаланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қозоғистон 2011 йилдан бери орбитада \"KazSat-2\" космик қурилмасини алмаштириш учун режадагидек \"KazSat-2R\"ни ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда. Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлигининг хабар беришича, Операцион сунъий йўлдошнинг геостационар орбитада тахминий фаол мавжуд бўлиш муддати 2023 йилнинг ноябрь ойига қадар давом этади.
\"KazSat-2R\" космик кема манбалари “Рақамли Қозоғистон” давлат дастурини амалга ошириш доирасида белгиланган йўлдошли алоқа каналларини ташкил қилиш учун ишлатилади. Бу эса мамлакатнинг чекка қишлоқлардаги, шунингдек, чегара давлатлари – Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистондаги фойдаланувчиларга кенг кўламда кўп тармоқли интернетга кириш, телекоммуникация хизматлари кўрсатишни таъминлайди\", – дея белгиланган қайдномада.
Республика космик алоқалар маркази 2016 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Халқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган инвестиция таклифи юзасидан ишлаб чиқарилган лойиҳа устида ишламоқда. Айни пайтда \"KazSat-2\" космик кемасини режадагидек алмаштириш учун \"KazSat-2R\" космик алоқа тизимини яратиш ва ишга тушириш бўйича техник топшириқларнинг молиявий ва иқтисодий асослари ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда \"KazSat-2\" ва \"KazSat-3\" миллий космик воситалари муваффақиятли фаолият юритмоқда. 15 та сунъий йўлдош операторлари уларнинг ресурсларидан фойдаланади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













