Инсон организми учун энг хавфли бўлган смартфонлар маълум қилинди

Инсон организми учун энг хавфли бўлган смартфонлар маълум қилинди
АҚШнинг алоқа бўйича федерал агентлиги мутахассислари энг хавфли 18 та смартфондан иборат рўйхатни эълон қилишди. Таъкидланишича, бу қурилмалар энг катта SAR-нурланиш (мобил телефоннинг организмга таъсир қилувчи нурланиши) даражасига эга.

Энг хавфли телефон деб Google Pixel 3 XL топилган. Унинг инсон тўқималари томонидан электр магнит нурланишнинг ютилиши солиштирма коэффициенти бош учун 1,35 Вт/кгни, тана учун ҳам шунча ва максимал кўрсаткич бўйича 1,52 Вт/кгни ташкил қилади.

2-ўринни 1,34 Вт/кг билан Google Pixel 3, 3-ўринн OnePlus гаджети эгаллаган. Кейинги ўринларни LG V40 ҳамда iPhone XS Max ва XS эгаллаган. Уларнинг SAR-нурланиши даражаси ҳам юқори. Таъкидланишича, Apple, Google ва Samsung компанияларининг барча янги қурилмалари инсон организмига салбий таъсир қилиш бўйича етакчи ўринларни эгаллайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.