“Сирли қўнғироқ” хизмати: Beeline абонентлари ўз рақамларини яшириб исталган рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин


Beeline “Сирли қўнғироқ” хизмати ҳақида хабар беради. Компания абонентлари исталган рақамга қўнғироқ қилганда ўз рақамларини яширишлари мумкин. Бунинг учун чақирилаётган абонент рақами олдига # белгисини қўйиб рақамни териш лозим. Масалан: #99890ХХХХХХХ
Хизмат махсус ёқиш ёки абонент тўловини талаб қилмайди. Хизматдан фойдаланишнинг дақиқаси $0,06. # орқали қўнғироқ амалга оширилганда тарификация асосий балансдан ҳисобланади. Тариф ёки акция бўйича тақдим этилган дақиқалар мавжуд бўлса, улар сарфланмайди. Хизмат ҳалқаро роумингда амал қилмайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













