Ўзбекистонда 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани очиқланди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани очиқланди
Ўзбекистонда 2024 йилнинг уч ойида 4 562 жиноят фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 1 265 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида маҳаллаларнинг 7 762 тасида ёки 82,2 фоизида жиноят қайд этилмаган. 1 364 таси ёки 14,4 фоизида жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилган.

Тезкор-қидирув соҳасида ҳам назорат кучайтирилиб, ноаниқ шароитларда содир этилган 4 562 та жиноят фош этилиши ҳамда қидирувда бўлган 1 265 нафар шахснинг ушланиши таъминланган.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш чоралари доирасида суриштирув ва тергов органларининг 10 602 нафар шахсга нисбатан 8 505 жиноят иши ўрганилиб, судларга юборилган.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 2 323 жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказилиб, 1 960 нафар шахсга нисбатан 1 288 жиноят иши судларга юборилган, жиноят оқибатида етказилган 602,5 миллиард сўмлик зарар ундирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.