Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди
Саида Мирзиёева Москвага ташрифи якунида Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди, бунда савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди
Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, қўшма лойиҳалар, энг аввало, саноат ва энергетика соҳаларида фаол илгари сурилаётгани алоҳида таъкидланди.

Миграция тартиб-таомилларини тезлаштириш чора-тадбирлари ва патентларни расмийлаштириш босқичларининг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди
Учрашувда минтақалараро ҳамкорлик ва янги таълим ташаббусларини амалга ошириш, жумладан, олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш ва MISiS муҳандислик мактабини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзаро ишонч ва очиқлик руҳида ўтган суҳбат ҳамкорликда амалий натижаларга эришишга томонларнинг интилиши қатъий эканлигини тасдиқлади.
Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди
“Кўрсатилган меҳмондўстлик учун Россия томонига самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзади Саида Мирзиёева.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.