Тошкент–Чорвоқ: янги автобус қатнови ишга тушади

Тошкент–Чорвоқ: янги автобус қатнови ишга тушади
1 июлдан Тошкентдан Чорвоқ йўналиши бўйича янги 1226-сонли автобус қатнови йўлга қўйилади, деб Nova24.uz хабар берди.

Йўналиш «Метро Машиностроителлар — Чорвоқ» бўлиб, унда замонавий MAN туристик автобуслари қатнайди. 47 нафар йўловчига мўлжалланган ушбу автобуслар кондиционер ва қўшимча қулайликларга эга бўлиб, узоқ масофага мўлжалланган.

Йўлкира нархи 25 000 сўм. Тўловни нақд ёки банк картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Қатнов жадвали:
. Ҳар куни соат 06:00 да «Машиностроителлар» метро бекатидан биринчи рейс чиқади
. Автобуслар ҳар 1,5 соатда қатнайди
. Сафар вақти — 1 соат 30 дақиқа
. Чорвоқдан охирги рейс 20:30 да чиқиб, Тошкент метро бекатига 22:00 да етад
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.