Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ жиноятлар кўрсаткичи очиқланди

Ўзбекистонда коррупция билан боғлиқ жиноятлар кўрсаткичи очиқланди

2024 йил давомида мамлакатда 7 354 нафар шахс коррупцияга оид қилмишлар учун жавобгарликка тортилгани маълум қилинди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳолатлар:

- Андижон вилояти — 882 та;

- Наманган вилояти — 877 та;

- Тошкент вилояти — 697 та;

- Қашқадарё вилояти — 695 та;

- Самарқанд вилояти — 643 та.

Энг кам ҳолатлар эса қуйидагича қайд этилган:

- Хоразм вилояти — 157 та;

- Жиззах вилояти — 266 та;

- Навоий вилояти — 366 та.

Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, коррупцияга қарши самарали кураш ҳали ҳам мамлакат кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.