Бангкокдаги поезд ва автобус тўқнашувида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

Бангкокдаги поезд ва автобус тўқнашувида Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

16-май куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юк поезди ва йўловчи автобуси иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу тўқнашув оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган ва 33 нафар инсон турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

17-май ҳолатига кўра, жабрланганларнинг 15 нафари шифохонадан уйига жавоб берилган, қолган 18 киши эса тиббий муассасаларда даволанишни давом эттирмоқда. Дастлабки текширувлар натижаларига кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари Таиланд фуқаролари экани аниқланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Бангкокдаги Полисе Генерал Ҳоспитал суд-тиббий бўлими маълумотларига таяниб, жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлигини маълум қилди. Мамлакатимизнинг Таиланддаги дипломатик ваколатхоналари вазиятни назорат остида ушлаб турибди ва маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқада ишламоқда.

Ташқи сиёсат идораси мазкур ҳодиса доимий назоратда эканини таъкидлади. Зарур ҳолларда фуқароларимиз Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонасига +66-2 675-3995 ёки +66-2 675-3996 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Tumaris
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.