Ўзбекистон ва Сербия президентлари Бокуда учрашди

Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.
Томонлар Ўзбекистон – Сербия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Суҳбат давомида олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, машинасозлик, қайта ишлаш, кимё ва электротехника саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ҳамда туризм соҳаларида кооперация дастурларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, ректорларнинг биринчи форумини ҳамда кино ва маданият кунларини ўзаро ўтказиш муҳимлиги таъкидланди. Етакчилар халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилдилараваа













