Мавжуд солиқ тизимида эскирган услуб ва принципларга асосланган иш фаолияти - солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ йиғилувчанлигини оширишни таъминлаш имконини бермади, мазкур соҳада ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларнинг мавжудлиги тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди.
Кадрларни танлаш ва жойига қўйишда билим ва профессионал қобилияти эмас, балки таниш-билишчилик, тамагирлик иллатлари мавжудлиги коррупция ривожланишига шароит яратган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ солиқ идораларида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш мақсадида, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти тугатилди.
Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органларига малакали кадрларни танлаш бўйича Давлат солиқ қўмитасида Республика ишчи гуруҳи ташкил этилди ва ишга кириш истагини билдирган фуқароларни ишга қабул қилиш жараёни бошланди.
Бунинг учун soliq.uz ёки my.soliq.uz сайтлари орқали резюме ҳамда ишга кириш мотивацияси (мақсади)ни электрон шаклда юбориш имконияти яратилди.
“Бундан буён солиқ органларига ишга киришда тубдан янгича тизим - адолатлилик, шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади ва ишга кириш юзасидан қилинган мурожаатлар тўлиқ кўриб чиқилиши таъминланади”, дейилади KUN.UZ’га тақдим этилган маълумотда.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди