Тошкентда 22 дона жанговар ўқларни 1 300 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш334
Тошкентда 22 дона жанговар ўқларни 1 300 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида жанговар ўқ-дориларни пуллаб юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2001 йилда туғилган фуқаро харидорга 1 300 АҚШ доллари эвазига 22 дона, калибри 5,45 миллиметр бўлган жанговар ўқларни сотиш пайтида ушланган. Ашёвий далиллар белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Текширувлар давомида ушланган шахс муқаддам Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлатувчи-ҳайдовчи сифатида фаолият юритгани аниқланган. Шунингдек, у мазкур ўқ-дориларни аввал бирга ишлаган ҳарбий ходимдан 10 миллион сўмга сотиб олгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ турли ҳудудларда портловчи модда ва қурол-аслаҳага оид шубҳали ҳолатлар ҳам қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?