Навоийлик 5-синф ўқувчиси инглиздан B2 олди

1 дақиқа ўқиш6.3K
Навоийлик 5-синф ўқувчиси инглиздан B2 олди

Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров инглиз тилидан B2 даражадаги миллий сертификатни қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, Исломбек ушбу натижага илк уринишдаёқ эришган. Ёшини ҳисобга олганда, бу кўрсаткич мамлакат миқёсида энг юқори натижалар қаторида қайд этилиши мумкин.

Бошқарма ахборотида таъкидланишича, бу ютуқ ёшлар орасида чет тилларига қизиқиш ошиб бораётганини кўрсатади. Шунингдек, тўғри йўналтириш ва меҳнат билан ҳатто катта мақсадларга ҳам эришиш мумкинлиги яна бир бор исботланди.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда чет тилидан B2 сертификатига эга абитуриентларга белгиланган тартибда максимал балл берилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?