
Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолияти давомидаги энг ёмон мавсумни ўтказмоқда.
Кеча тунда АПЛ 21-тури доирасида "Манчестер Сити" жамоаси "Брентфорд" меҳмони бўлди. Учрашувда "шаҳарликлар" 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганига қарамай, 90+2-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан бой берди - 2:2.
"Брентфорд" – "Манчестер Сити" 2:2
Голлар: 0:1 – 66 Фоден, 0:2 – 78 Фоден, 1:2 – 82 Висса, 2:2 – 90+2 Нергор.
Брентфорд – Флеккен, ван ден Берг, Коллинз, Льюис-Поттер, Роэрслев (Хенри, 87), Йенсен (Шаде, 68), Янельт (Ярмолюк, 79), Нергор, Дамсгор, Висса, Мбемо.
Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Аке, Аканджи, Матеуш Нунеш, Ковачич (Гюндоган, 76), Бернарду Силва, Савио, де Брюйне, Фоден (Макати, 87), Холанд.
Жорий мавсум "Манчестер Сити" Премьер лиганинг 21 ўйинида бор йўғи 10та ғалабани қўлга киритган, 5 дуранг ва 6 мағлубият. Бу Пеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятида юқори лигаларда айни мавсумнинг шу даврига келиб қайд этилаётган энг ёмон натижа.

"Манчестер Сити" 35 очко билан АПЛ жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. Улар пешқадам "Ливерпул"дан 12 очкога ортда боришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар