date

Волга илк кроссоверини тақдим қилди

Волга илк кроссоверини тақдим қилди

Россиянинг Волга автомобил бренди қайта тикланган қаторидаги илк модель бўлган К50'ни тақдим этди. Янги автомобил кроссовер бўлиб, бренднинг бозорга ўрта ўлчамли SUV сегментига мўлжалланган модель билан қайтишини англатади. Бу ҳақда Rozetked.me хабар беради.

Волга K50 238 от кучи ишлаб чиқарадиган 2,0 литрли турбомотор билан таъминланган. Шунингдек, у тўлиқ юритма ва саккиз поғонали автоматик узатмалар қутисига эга бўлиб, бу уни кундалик фойдаланиш ҳамда узоқроқ сафарлар учун мос конфигурацияга айлантиради.

K50 ишлаб чиқарилиши Нижний Новгороддаги заводда йўлга қўйилиши режалаштирилган. Савдолар 2026 йилнинг учинчи чорагида бошланиши кутилмоқда, бироқ компания ҳозирча нархни эълон қилмаган.

Моделнинг ташқи кўриниши эътибор тортди, чунки у Россияда аллақачон оммалашган Хитой кроссовери Geely Монжарўга жуда ўхшаб кўринади. Шунга қарамай, Волга раҳбари Татьяна Фадеева аввалроқ бренд ўз автомобилларини ишлаб чиқиш жараёнида Geely билан ҳеч қандай шаклда ҳамкорлик қилмаганини айтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Волга илк кроссоверини тақдим қилди