date

Назарбеков ёшлар учрашувига Hermes’нинг $1200 лик пойабзалида борди

Назарбеков ёшлар учрашувига Hermes’нинг $1200 лик пойабзалида борди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 12 март куни Андижонда бўлиб ўтган “Вазир ва ёшлар учрашуви”га қимматбаҳо, дизайнерлик оёқ кийимида қатнашди. Бу вазирликнинг расмий саҳифаларида эълон қилинган видеоларда кўриш мумкин.

Тадбирда, Маданият вазирлиги маълумотига кўра, 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Эътиборли томони шундаки, вазир Hermes брендига тегишли, Европа ва АҚШда 1200 доллардан қиммат турадиган оёқ кийимда борган. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 14 октябрда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга тўғри келмайди.

Қарорнинг 6-бандида давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шартлари ва хизмат турига қараб, фуқароларга ҳурматни намоён қилиши, умумий иш услубига мувофиқ бўлиши, расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни сақлаши лозимлиги қайд этилган. Яъни, давлат хизматчисининг ташқи кўриниши камтарона бўлиши шарт.

Hermes расмий сайти маълумотига кўра, Озодбек Назарбеков кийган оёқ кийим — “Bouncing sneakers” модели АҚШда ўртача 1275 доллардан сотилади. Европа учун 895 евро, Англияда 970 фунт стерлинг, Осиё давлатларига эса тахминан 15 млн сўмдан етказилади. Ўзбекистонга бундай товарлар 1000 доллардан юқори бўлса, 30 фоиз бож солинади, шунинг учун пойабзал маҳаллий мижоз қўлига тахминан 1500 долларга етади.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 6 июлда қабул қилган фармонда давлат хизматчилари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг оила аъзолари мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий қилингани қайд этилган. Аммо ҳали ҳамон “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Назарбеков ёшлар учрашувига Hermes’нинг $1200 лик пойабзалида борди