ЕЧЛ чоракфинали тақвими эълон қилинди: кутилган супер баҳслар яқин

UEFA Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чоракфинал ўйинлари тақвими расман эълон қилинди. Дастлабки баҳслар 7–8 апрел кунлари «Sporting» – «Арсенал», «Реал» – «Бавария», «Барселона» – «Атлетико» ва «PSJ» – «Ливерпул» жуфтликлари ўртасида ўтказилади. Жавоб ўйинлари 14–15 апрел кунларига белгиланган бўлиб, «Арсенал» – «Sporting», «Бавария» – «Реал», «Атлетико» – «Барселона» ва «Ливерпул» – «PSJ» баҳсларида ярим финал йўлланмалари ҳал қилинади.
Европа футболининг энг нуфузли мусобақаси — УEФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми чоракфинал босқичига оид ўйинлар тақвими расман эълон қилинди. Энди мухлисларни ҳақиқий грандлар тўқнашуви, кескин ва интригага бой баҳслар кутиб турибди.
Дастлабки учрашувлар 7–8 апрель кунлари бўлиб ўтади. Илк баҳсда «Спортинг» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади. Шу куни яна бир марказий қарама-қаршиликда «Реал» ва «Бавария» ўзаро куч синашади.
8 апрель куни эса янада қизиқ жуфтликлар майдонга чиқади. «Барселона» ўз аренасида «Атлетико»ни қабул қилса, «ПСЖ» Парижда «Ливерпул»га қарши майдонга тушади.
Жавоб ўйинлари эса 14–15 апрель кунларига белгиланган бўлиб, айнан шу баҳслар чоракфинал тақдирини ҳал қилади. Испания дербисида «Атлетико» ўз уйида «Барселона»ни синовдан ўтказади, «Ливерпул» эса «Энфилд»да «ПСЖ»ни қабул қилади. Шунингдек, «Арсенал» – «Спортинг» ва «Бавария» – «Реал» жуфтликлари ҳам ярим финал йўлланмаси учун жангни давом эттиради.
Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашуви эса 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, амалдаги чемпион — «ПСЖ» ҳисобланади. Парижликлар ўтган мавсум финалида «Интер»ни йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, барчани ҳайратда қолдирган эди.
Қисқаси, бу чоракфиналлар — оддий босқич эмас, ҳақиқий финалга тенг жанглар. Бу ўйинларни ўтказиб юбориш — худди сериал финалини скип қилишдек.































Изоҳлар 0
…