Ўзбекистон бўйлаб ҳайит намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб ҳайит намози вақтлари эълон қилинди
Қисқача

2026 йил Ramазон ҳайитининг биринчи куни 20 март, жума кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳайит намози вақтларини ҳудудлар бўйича тасдиқлади: энг эрта вақт Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 06:40, энг кеч вақт Қорақалпоғистон Республикасида 07:30 этиб белгиланди. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида намоз 06:50 да, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида 07:00 да ўқилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 20 март, жума кунига тўғри келиши муносабати билан ҳайит намози адо этиладиган вақтларни белгилаб чиқди.

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш соатлари қуйидагича тасдиқланди:

Андижон вилояти — 06:40

Фарғона вилояти — 06:40

Наманган вилояти — 06:40

Тошкент шаҳар — 06:50

Тошкент вилояти — 06:50

Сирдарё вилояти — 06:55

Жиззах вилояти — 07:00

Самарқанд вилояти — 07:00

Навоий вилояти — 07:05

Бухоро вилояти — 07:05

Қашқадарё вилояти — 07:05

Сурхондарё вилояти — 07:05

Хоразм вилояти — 07:25

Қорақалпоғистон Республикаси — 07:30

Маълумот учун, кеча — 18 март куни “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ҳам қабул қилинди.

Унга мувофиқ, жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март — жума кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март санаси Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар