date

Нақд пул 1 апрелдан Ўзбекистонда тўлиқ бекор қилинади

Нақд пул 1 апрелдан Ўзбекистонда тўлиқ бекор қилинади

Расмий манбалар маълумотига кўра, 2026 йил 1 апрелдан эътиборан Ўзбекистонда нақд пулга қатъий чеклов жорий этилади. Энди ёқилғи қуйиш шохобчаларида бензин, дизель, пропан, метан ва электр транспорт воситаларини зарядлаш ҳамда электр энергияси, газ ва сув учун тўловлар нақд орқали амалга оширилмайди. Тўловлар фақат карта ёки электрон тўлов воситалари орқали қабул қилинади.

Шунингдек, 25 миллион сўмдан ортиқ харидлар ҳам фақат банк ўтказмалари орқали амалга оширилади. Автомобиллар, уй-жойлар ва бошқа қимматбаҳо товарларни харид қилиш учун ҳам карта ёки электрон усулдан фойдаланиш мажбурий бўлади.

Бу янги тартиб аҳоли ва тадбиркорлар учун ҳам қулайлик яратади, ҳам иқтисодий жараёнларнинг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нақд пул 1 апрелдан Ўзбекистонда тўлиқ бекор қилинади