date

Биринчи осмон стадиони Саудия Арабистонида қурилади

Биринчи осмон стадиони Саудия Арабистонида қурилади
Саудия Арабистони дунёдаги биринчи "осмон стадиони" — NEOM Stadium қурилишини эълон қилди. Ушбу стадион The Line шаҳрида, ер сатҳидан 350 метр баландликда жойлашади. Бу ҳақда Gulf News хабар берди.

Стадион 46 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, қуёш ва шамол энергиясида ишлайдиган тизимлар билан жиҳозланади. FIFA лойиҳани экологик барқарорлиги сабабли дастлабки маъқуллашни берди. Қурилиш 2027 йилда бошланиб, 2032 йилга келиб якунланиши режалаштирилган.

Баландлиги ва иқлим шароитлари туфайли қурилиш техник жиҳатдан мураккаб бўлади. Шунга қарамай, расмийлар 2034 йилги Жаҳон чемпионатигача стадионни тайёрлашга умид қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда стадионнинг ноодатий дизайни кенг муҳокама қилинмоқда. Фойдаланувчилар лойиҳадан ҳайратда эканликларини билдирган, аммо унинг муҳандислик жиҳатидан ишончлилигига шубҳа билдиришмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Биринчи осмон стадиони Саудия Арабистонида қурилади