date

Марокаш U17 — Нувa Каледонияни 16:0 ҳисобда мағлуб этди

Марокаш U17 — Нувa Каледонияни 16:0 ҳисобда мағлуб этди
2025 йилги FIFA U-17 жаҳон чемпионати (B гуруҳи) доирасида 9 ноябр куни Қатарнинг Доҳа шаҳридаги Aspire Academy Pitch 1 стадионида Марокаш ёшлар терма жамоаси Нува Каледонияни 16:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа турнир тарихидаги энг йирик ғалаба сифатида қайд этилди.

Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ Билол Сукрот ҳисобни очди. 18-дақиқада эса Валид Ибн Солих дубл қайд этди.

Иккинчи бўлимда марокашлик футболчилар ўз устунликларини янада ошириб, рекорд натижага эришдилар. Марокаш жамоаси ўйиннинг бошиданоқ ташаббусни қўлга олди.

Учинчи дақиқада Билол Сукрот ҳисобни очган бўлса, 11 ва 18-дақиқаларда Валид Ибн Солих дублга эришди. 29-дақиқада Нува Каледония футболчиси Тифан Дреуко, 31-дақиқада эса Жан Канемез майдондан четлатилди.

Ўйиннинг биринчи бўлими 7:0 ҳисобида Марокаш фойдасига якунланди. Иккинчи бўлимда Марокаш футболчилари устунликни давом эттирдилар.

Гол уриш 48, 50, 56, 60, 73, 80 ва 90+2-дақиқаларда давом этди. 76-дақиқада Нува Каледония футболчиси Стиви Эндрю автоголга йўл қўйди.

Якуний ҳисоб — 16:0. Бу натижа FIFA U-17 жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг йирик ғалабага айланди.

Мазкур ғалаба Марокаш терма жамоасига гуруҳ босқичидаги энг яхши учинчи ўрин эгалари орасидан 1/16 финалга чиқиш имконини берди. Нува Каледония эса ёшлар футболи тарихидаги энг оғир мағлубиятлардан бирини бошдан кечирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Марокаш U17 — Нувa Каледонияни 16:0 ҳисобда мағлуб этди