date

Лайлонинг хавфли ҳаракати “Сетора” концертини шов-шувга айлантирди

Лайлонинг хавфли ҳаракати “Сетора” концертини шов-шувга айлантирди

Афсонавий “Сетора” гуруҳи 18–21 декабрь кунлари Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида навбатдаги йирик концерт дастурини тақдим этди. Бир неча кун давом этган ушбу мусиқий кеча нафақат ретро тароналар ва жонли ижролар, балки саҳнадаги кутилмаган чиқишлар билан ҳам томошабинлар эътиборини тортди.

Концертнинг энг кўп муҳокама қилинган лаҳзаси гуруҳ аъзоси Лайлонинг саҳнада бажарган хавфли трюки бўлди. Ижтимоий тармоқларда ушбу чиқиш қизғин баҳсларга сабаб бўлар экан, “Сетора” гуруҳи аъзоси Феруза Латипова вазиятга ўз муносабатини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Лайло бу чиқишга жиддий тайёргарлик кўрган. Хонанда мунтазам спорт билан шуғулланади, гимнастика бўйича цирк машғулотларига қатнаб, саҳна учун зарур бўлган жисмоний ва техник тайёргарликни оширган. Феруза Латипова Лайлонинг чиқишини Ўзбек эстрада саҳнасида ноёб ҳолат сифатида баҳолади.

— “Ўзбек эстрадасида ҳомиладор ҳолатда саҳнага чиққан биринчи хонанда мен бўлганман. Лайло эса саҳнада трюк бажарган биринчи хонанда бўлди. Бу жуда осон иш эмас. Бунинг учун махсус либос, жисмоний тайёргарлик ва жасорат керак”, — дейди у.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Лайлонинг хавфли ҳаракати “Сетора” концертини шов-шувга айлантирди