
Бугун Англия Премьер-лигасининг 18-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Ноттингем Форест"га қарши майдонга чиқади. Беллашув арафасида бир қатор нуфузли спорт нашрлари “шаҳарликлар”нинг эҳтимолий таркибини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ушбу ўйинда таркибни кескин ўзгартириш ниятида эмас. “Sports Mole”, “London Evening Standard”, “Sportsgambier”, “Fotmob” ҳамда “Sportingnews” каби ишончли манбаларнинг ёзишича, испаниялик мутахассис одатий асосий футболчиларга ишонч билдирмоқчи.
Нашрлар тахминига кўра, “Манчестер Сити” майдонга қуйидаги таркибда тушиши мумкин: дарвозада Доннарумма, ҳимоя чизиғида Ў’Райли, Гвардиол, Диаш ва Нунеш. Ярим ҳимояда Рейндерс, Нико ва Силва ҳаракат қилиши, ҳужумда эса Фоден, Шерки ҳамда асосий тўпурар Эрлинг Холандга ишонч билдирилиши кутилмоқда.
Бу қарор Гвардиоланинг чемпионлик пойгасида ҳар бир очкони қадрлаётганини ва жамоани максимал даражада барқарор сақлашга интилaётганини кўрсатади. “Ноттингем Форест” майдонида осон ўйин бўлмаслиги аниқ, шу боис “Сити” энг кучли таркиб билан ғалаба учун ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади. Мухлисларни эса яна бир қизиқарли ва юқори суръатли АПЛ баҳси кутмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.