date

«Навбаҳор» қисқа таътилдан сўнг Туркия йиғинига тайёрланмоқда

«Навбаҳор» қисқа таътилдан сўнг Туркия йиғинига тайёрланмоқда

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги илк ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, қисқа муддатли таътилга чиқди. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа бир ҳафта давомида Тошкентда машқлар олиб бориб, мавсум олдидан асосий йўналишлар устида ишлади.

Клуб матбуот хизмати маълум қилишича, пойтахтда ўтган тайёргарликнинг биринчи босқичи режа асосида ўтди. Янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа дам олиш имконияти берилди, бу эса жамоага навбатдаги йиғинларга тўлиқ куч билан қайтиш учун хизмат қилади.

«Лочинлар» 2026 йил 3 январь куни яна Тошкентда жам бўлади. 4 январдан бошлаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтиб, иккинчи босқичдаги машғулотларни расман бошлайди. Пойтахтдаги ушбу йиғин 14 январгача давом этиши режалаштирилган.

Шундан сўнг «Навбаҳор» тайёргарликнинг асосий қисмини хорижда давом эттиради. Жамоа ой ўрталаридан Туркия йиғинига йўл олиб, у ерда кучли рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказиши ҳамда жисмоний ва тактик тайёргарликни янада кучайтириши кутилмоқда.

Темур Кападзе жамоаси мавсумга жиддий ёндашмоқда. Қисқа таътилдан кейинги йиғинлар «Навбаҳор»нинг янги чемпионатда олдига қўйган катта мақсадларига мустаҳкам пойдевор бўлиши кутиляпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Навбаҳор» қисқа таътилдан сўнг Туркия йиғинига тайёрланмоқда