
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг бокс финал беллашувлари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада юқори натижа қайд этиб, 3 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.
Абдуллоҳ Мадаминов (-65 кг) финал жангида Жазоир вакили Жугурта Аит Беккуни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўйинлар чемпиони бўлди. Хуморабону Мамажонова (-57 кг) ҳам финалда ажойиб иштирок этди.
У Озарбайжон вакили Айнур Микайиловани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратип, Ўзбекистон терма жамоасига иккинчи олтин медални тақдим этди ва ўз устунлигини яна бир бор исботлади. Учинчи олтин медални Мадижар Данияров (-60 кг) қўлга киритди.
Унинг финалдаги жангида Озарбайжон вакили Муҳаммад Қосимзода рингга чиқишдан бош тортди ва ғалаба автоматик тарзда ўзбекистонлик боксчига насиб этди. 60 кг вазн тоифасида финал жангида Одихонг Исмоилова туркиялик спортчи Эвин Эргиноғузга 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва кумуш медал соҳибасига айланди.
Рияд-2025: Ўзбекистон боксчилари 3 олтин ва 1 кумуш медалга эга бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар